Маошдан қандай закот берилади?

0

Савол:

Мен Жанубий Кореяда ишлайман. Маошим ҳар ой нисобга етадиган миқдорда бўлади ва мен уни ойма-ой ишлатаман.

Саволим шуки, бу пулдан қандай закот берилади?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ.

Закот вожиб бўлиши учун қўлингиздаги маблағ нисобга етган (яъни 85 грамм соф тилла қийматига тенг) бўлиши ва нисобга етган вақтдан эътиборан ҳавл айланган, яъни орадан роппа-роса бир йил (ҳижрий ҳисобда) ўтган бўлиши керак. Шунга биноан, агар сизнинг ойлик маошингиз нисобга етадиган миқдорда бўлса, шунингдек, йил давомида нисобга етган миқдор бисотингизда сақланиб турса, демак, сиз ундан йилда бир бор закот (яъни қирқдан бирини) чиқаришингиз фарз бўлади. Айтайлик, 85 грам олтин 3000 долларга тенг келади. Агар бисотингизда йил давомида энг камида 3000 доллар маблағ камаймасдан сақланиб турса, демак, сиз мавжуд маблағнинг қирқдан бир қисми ёхуд 2,5 фоизини закот ниятида чиқаришингиз фарз бўлади. Бунинг учун сиз пулингиз нисобга етган кунни белгилаб қўйишингиз ва ҳар йили ўша куни закот чиқариб боришингиз керак. Аммо маошингиз нисобга етса-да, бироқ ойнинг охирига қадар ишлатилиб кетса ёки нисоб бир йил давомида муттасил сақланиб турмаса, у ҳолда сизга маошингиздан закот чиқариш фарз бўлмайди, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг