Ҳиндга турмушга чиққан аёлнинг муаммолари | Шайх Содиқ Самарқандий

0

Савол: Мен мусулмонман, алҳамдулиллаҳ. 4 йил олдин бир ҳиндга турмушга чиқдим. Умр йўлдошим ислом динини қабул қилган ва биз никоҳ ўқитган эдик. Ҳозир 2 та ўғлимиз бор. Турмуш ўртоғим ҳалол, тўғри сўз инсон, аммо намоз ўқимайди, рўза тутмайди. Мен унга фарзандларимизни хатна қилдирайлик десам, рухсат бермаяпти. Ўзи Қуръонга иймон келтирган. У: «Хатна қилиш Қуръонда айтилмаган, Худо берган танани ўзгартирмаслик керак», деяпти. Ҳадисдан далил келтирсам, «Ҳадислар ўзгармаганига ким кафолат беради?! », деди. Яқинда тортишиб қолдик. Эрим: «Мен сен ўйлаган мусулмон эмасман, Худога ишонаман, фақат ундан мадад кутаман, унга сиғинаман, одамларга ёрдам бераман ва оиламни ғамини эйман. Мени диним шу! », деди. Эрим аслида синх тоифасидан. Улар ҳам ягона Худога ишонишади. Фақат уларнинг ақидасида туғилгандан бошлаб асло соч кесишмайди. Ҳар қандай эркакнинг соқол-мўйлови албатта бўлиши керак. Қарасам, турмуш ўртоғим фарзандларимизни ҳам сочини олишга рухсат бермаяпти. Мен эримни тушунмай қолдим. Мен у билан яшашим мумкинми? Нима қилишни маслаҳат берасиз?

Изоҳ қолдиринг