Ҳаром амаллар: Мунофиқ ва фосиқ кишилар билан улфат бўлиш

0

Иймон қалбларидан мустаҳкам ўрин олмаган кўпгина кишилар, фосиқ ва фожирлар билан бирга ўтирадилар. Ҳатто баъзилар Аллоҳнинг шариатини ҳақорат қиладиган, Аллоҳнинг дини ва дўстларини масхаралаётган кимсалар билан ҳамтовоқ бўладилар. Шубҳасиз, бу нарса ақийдага путур етказадиган ҳаром амаллардандир. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: “Эй Пайғамбар, Қуръон оятлари ҳақида истеҳзо билан ботил сўзлар сўзлаётган мушрикларни кўрсангиз, то бошқа сўзларга ўтмагунларича улардан четланинг! Агар шайтон бу нарсани эсингиздан чиқарган бўлса, эслашингиз биланоқ Аллоҳнинг оятлари борасида ботил гапларни гапирадиган бу тажовузкор қавм билан бирга ўтирманг!” (Анъом сураси, 68).

Бундай фосиқ-фожир кимсалар яқин қариндош ва дўстлар билан, гарчи хушмуомала бўлсалар ҳам, бирга ўтириш мумкин эмас. Лекин уларни даъват қилиш ёки ботилларини рад этиш, нотўғри гапларини инкор қилиш мақсадида бўлса, жоиз, аммо фужурларига рози бўлиб ўтирса ёки гапира олмай жим турса, мумкин эмас.

Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, сизлар улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ улардан ва улардан бошқа, фисқу фужурда давом этган кимсалардан рози бўлмайди” (Тавба сураси, 96);

Эй мўминлар, Раббингиз китобида сизларга нозил қилдики, агар сизлар Аллоҳнинг оятларига кофир бўлинаётганини ва уларни масхара қилинаётганини эшитсангиз, ўша кофирлар ва масхараловчилар билан то улар куфр ва истеҳзо сўзидан бошқа сўзга ўтмагунларича бирга ўтирмангиз. Агар ана шу ҳолатларида улар билан бирга ўтирсангиз, сизлар ҳам улар кабидирсиз. Чунки, сизлар уларнинг куфр ва масхараларига рози бўлдингиз. Гуноҳга рози бўлиб турган уни қилган билан баробардир. Албатта, Аллоҳ таоло мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннам ўтига жамлагай” (Нисо сураси, 140).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг