ИККИНЧИ БЎЛИМ
Чўғни чангаллаганлар
Саҳобалар буюк, нодир ва бетакрор авлоддир. Аллоҳ азза ва жалла уларни башариятнинг энг афзали, набийлар ва расулларнинг хотимаси бўлмиш зотга (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўлдош этиб танлади. Улар Аллоҳ элчисининг (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўз ўнгларида тарбия топган истисно авлод эди. Аммо бу дегани уларга етиб бўлмайди, улардай бўла олмаймиз дегани эмас. Аллоҳ таоло деди: “Агар (яҳуд, насоро ва бошқалардан иборат кофирлар) Пайғамбар олиб келган нарсага сизлар иймон келтирганингиздек иймон келтирсалар, ҳаққа ҳидоятланибдилар…” (Бақара, 137).