Ҳаром амаллар: Бировнинг ерини тортиб олиш

0

Аллоҳдан қўрқуви йўқ одамнинг кучи-қудрати ва ақли ўзгалар мол-мулкига кўз олайтириш, эга бўлиб олиш каби зулмларга сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Бировнинг ерини тортиб олиш ана шундай зулмлардан биридир. Бу жиноятнинг жазоси жуда оғир. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Умар рaзияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда бундай дейилган: “Ердан озгинасини ҳам ҳақсиз эгаллаб олган одам қиёмат куни етти қават ерга кўмилади” (Имом Бухорий ривояти).

Яъло ибн Мурра рaзияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар сaллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қайси бир киши бир қарич ерни бўлсин ҳақсиз олса, Аллоҳ унга ўша ернинг еттинчи қаватигача кавлаттириб (бир ривоятда: орқалаттириб келиб) сўнг халойиқ ўртасида ҳукм чиқаргунча қиёмат куни бўйнига занжир қилиб осиб қўяди” (Табароний ривояти).

Ернинг белги ва чегараларини ўзгартириш йўли билан қўшнисининг ҳисобидан ўз ерини кенгайтириб олиш ҳам ер тортиб олиш ҳукмига киради. Далили ушбу ҳадисдир: “Ерда (ўрнатилган) белгиларни ўзгартирган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин” (Имом Муслим ривояти).

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг