Пайғамбар уйида бир кеча: иккинчи аёлнинг ҳикояси

0

 “Эримни ғийбат қилмайин”, – дея гап бошлади иккинчи аёл. Бу гапи билан “Мен эрим ҳақида гапириб, унинг айбларини ошкор қилмайман”, демоқчи бўлган бу аёл, аслида ҳамма айбини фош қилиб бўлган эди. “Ундан ажраб қолмайин”.  Яъни, агар мен унинг айбларини айтадиган бўлсам, мени талоқ қилиб юборишидан қўрқаман. “Агар айтсам сирлари, қолмас икир-чикирлари”. Яъни, эрининг барчага маълум бўлган, шунингдек, фақат аёлигина биладиган айблари бор.

Али розияллоҳу анҳунинг “Аллоҳим! Мен сенга бутун икир-чикирларимни шикоят қиламан!” – деган дуолари ҳам шу қабилдан.

Бу аёл ҳам эрини ёмонламоқда.

Аёлларнинг вафодори кам

Бу ҳикояда эрини мақтаган аёлларнинг сони эрини ёмонлаган аёлларга нисбатан кам. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит кунида аёлларнинг олдига келиб, уларга панд-насиҳат қилиб айтган мана бу сўзларининг яна бир тасдиғидир: “Эй аёллар, садақа қилинглар! Зеро, мен дўзах аҳлининг аксари аёллар эканини кўрдим.” Шунда бир аёл туриб:

-Нега, эй Расулуллоҳ!

-Чунки сизлар кўп қарғайсизлар ва инкор қиласизлар.

-Аллоҳни инкор қиламизми?

-Йўқ, эрингизнинг қилган яхшиликларини инкор қиласизлар. Агар улар сизларга бир умр яхшилик қилса-ю, сўнгра ундан бир ёмонлик кўриб қолсангиз: “Умр бўйи сендан рўшнолик кўрмадим” – дейсизлар”.

Аёлларнинг хулқи шунақа, уларнинг аксари бевафо бўлишади. Агар Аллоҳ таоло бирон бир инсонга вафодор, солиҳа аёлни насиб қилса, ҳақиқатдан ҳам  дунёдаги энг азиз неъматга эришган бўлади. Чунки аёлларнинг вафодори кам!

(Давоми бор)

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг