Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши жоизми?

70

Савол:

Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиб-ялаши мумкинми?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Эр-хотин бир-бирининг танасидан лаззатланиши жоиз. Аллоҳ таоло: “Хотинларингиз сизларнинг экинзорингиздир. Экинзорингизга хоҳлаган тарафингиздан келаверинглар” – деган (Бақара, 223). Лекин эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабатларда эр аёлининг орқасига ёки ҳайз вақтида унинг олдига яқинлик қилиши тақиқланади. Аллоҳ таоло: “Ҳайз вақтида аёлларингиздан (яъни уларга яқинлик қилишдан) сақланинглар” – деган (Бақара, 222). Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, эр-хотинлик муносабатларида исломий одобларга риоя қилиш керак. Аёл эрининг жинсий аъзосини оғзига солиши ёки эр аёлининг жинсий аъзосини ўпиши исломий одобларга зид. Қолаверса, одатда жинсий аъзолар нажосатдан холи бўлмайди. У ердаги нажосатларни оғизга кириши эса ҳаромдир. Шунингдек, жинсий аъзони ўпиш вақтида мазий чиқиб кетиш эҳтимоли бор.  Мазийнинг нажосат эканида уламолар ўртасида хилоф йўқ. Шундай экан, эҳтиёт юзасидан бу ишни қилмагани афзал. Аллоҳ таоло: “Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва (ҳар хил нажосатлардан) покланувчиларни севади” – деган (Бақара, 222).

Нажосатдан тозаланган жинсий аъзони оғизга солишнинг ҳаромлигига очиқ далил келмагани учун биз бу ишни ҳаром дея олмаймиз. Лекин ҳар хил нажосат бўлиши мумкин бўлган аъзоларни Қуръон ўқийдиган оғизга солиш ярашмайди, валлоҳу аълам!

Эркакка насиҳат

Дарҳақиқат, табиати соғлом кишилар бундай ишларни қилишдан жирканишади. Бироқ ножўя ишлар кенг тарқалгани боис инсоннинг табиати ўзгаради. Инсон табиатининг ўзгариши уч босқич бўлади:
1. Бирон бир ножўя иш кенг тус олса кишининг қалбида унга нисбатан нафрат йўқолади;
2. У ишни қилиш оддий ҳолга айланади;
3. Унга нисбатан қалбда муҳаббат уйғонади.
Фаҳш фильмлар кўриш ёки бузуқ кишилар билан суҳбатлашиш инсоннинг қалбида шу ишни қилишга муҳаббат пайдо қилади. У муҳаббатни йўқотиш учун фаҳш фильмлар ва бузуқ инсонлардан узоқ туриш керак. Аёлингиз бу ишни қилишга рози бўлмаётгани унинг иффатли ва табиати соғлом эканидан даракдир.

Discussion70 комментариев

    • асилбек

      Эр хотин бир бирини жинсий азосини ушлаш исломда зид эмасми

      • исмоил

        узизди кизингизни хаёлан куз олдизга келтиринг.вояга етса эрга берасизку

    • Mana shu savolni beradigan odamlarga savolim bor.agar ayoliz b/n shu ishni qilsayiz keyinchalik ayolizdan bo’sa olishni ko’nliz tortadimi?keyinchalik hayolizga huddi o’zizni avratizni o’pganday bo’maysizmi? Odam og’zi halol narsalarni eyish va gapish uchun yaratilgan bo’lsa kerak.maslahatim chet el porno kinolari umuman ko’rmang.

  1. Umuman rasvo ish, bo’lmaydi bu insongarchilikka, hayoga zarar yetkazadigan ish deb bilaman buni. Asosan bu ishlar kofirlarni ishi bo’lganligi uchun bu ish o’ta buzuq, rasvo-razillikdir!
    Shu savolni berayotganlar aniq kofirlardan ko’rib keyin Shayhlardan fatvo so’rashadi.
    KOFIRLARNI ODATINI QILADIGAN MUSULMONLARGA VAYL(HALOKAT) BO’LSIN!

  2. Уялиш хаё колмаганлигидан далолат болса керак бу жирканч саволни бериш билан уйалиш лозим бу ишдан кегин ойлада кандай хурмат колади? .!!! Жирканаман бундай одамлардан.

    • Ундай деманг аминжон олохнинг шариятини билиш учун хаё талаб килинмайди деган пайгамбаримиз Муханмад М С А В

      • Тугри айтдинггиз! Админ адашти. Адашмаган Аллохдур.

    • Ислом динида шундай исломда нима харом ва нима халол шариатагини билишик хаё суралмайди факатшундайгина колганида хаё талаб килади

  3. афанди

    ешларимиз шарму хаесиз фильмларини куриш окибатида куп нопок ишларини килишмокда куп аелларни юзидан укиб олиш мумкин куплаб ватандошларимиз чет элларга чикиш окибатида базиларида манавий ва жинсий бузукликлар кузатилмокда

  4. Bu ishni qiladganlarni oqlamiman , lekin dinda aqilga solush yahshimas , quron va sunnatta nima kesa shuni olish kere dib bilanan , harom deyish uchun asos yani dalil bolish kere tagin Alloh bulguvchiroq

  5. Шу саволни бергани кандай тилинг борди, кофир болсанг бор йулингдан колма, бошкаларни хам йулдан урма. Мусулмон одам фазилатлари билан гузал. Санга ухшаган кофирлар узи жавоб беради у дунеда хам бу дунеда хам.

    • Ҳурматли Ирода, сиз ҳозир ўзингиз билмаган ҳолда ҳақни ўрганиш мақсадида савол берган бир инсонни кофир деб атадингиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўз биродарига: «Эй кофир!» – деса, шу сифат уларнинг бирига қайтади» – деганлар (муттафақун алайҳ). Бу ишингиз учун дарҳол истиғфор айтишингизни, ҳақни ўрганиш мақсадида ўзларини қийнаётган саволлар билан аҳли илмларга мурожаат қилаётганларга доим яхши гумонда бўлишингизни тавсия қиламиз. Агар улар сиз ўйлагандек, дин-диёнатсиз бўлишганида, бу ишни сўраб ўтирмай қилишган бўларди, валлоҳу аълам.

  6. Изоҳингиз мен айоллимни жинсини упишни хохлайман жуда ва узимни тухтатолмайманда

    • Тавба қилиш учун аввало шу гуноҳдан тийилиш, сўнг қилган ишига пушаймон бўлиш ҳамда Аллоҳ таолодан шу гуноҳни кечиришини ёлвориб сўраш керак, валлоҳу аълам.

    • Юқоридаги фатвони қайтадан ўқиб кўринг, саволинггизга жавоб оласиз.

  7. аелни оркасидан олдига жинсий алока килса нима булади ва бу мумкинми

  8. Жамшид

    Ассалому алайкум азизлар !!! Акалар укалар савол-жавобларди укидиму хайрон колдим нахотки одам шу даражада онгсиз !!?? Тавба ахир биз хак дин ислом динидамиз!!! Энг пок дин ку бу дин !! Энди шу саволди беган шахс !!! Халол б-н харомни ажрата олмасангиз куръон китобни узбекча таржималари бор ушани укинг кейин бир уйлаб куринг сиз берган савол уринлими ёки йук !!

  9. Erim pul topish maksadida 5 yildan beri mendan uzokda yillab ishledi. Men noroziman bunday ishlashiga .chunki u yok bolsa men ruhiy kiynalaman.ozimi yolgiz his kilaman. Men uni oilasi bilan yasheman .erimi bir yilda bir marta bir oygina koraman. Bunday holatda nikohimiz buzulmaydimi?shunday turnush tugrimi?

    • Алҳамдулиллаҳ;
      Бундай ҳолатда никоҳ бузилмайди. Борди-ю, сабр қилишга тоқатингиз етмаса, эрингиздан талоғингизни сўрашингиз ва бошқа турмушга чиқишингиз мумкин. Албатта, сабр қилиб яшашингиз ўзингиз ва фарзандларингиз учун афзал, валлоҳу аълам.

  10. Ассалому алекум бродарлал шу саволни масква проспект мира масчидига берганида ул имом куп гапириб утирмасдан яласа булади деганди ,колганидан хабаримиз йук

  11. Yuqoridagilarni óqib men uyalib ketdim. Shu ishni qilishga shunchalik muhtojmisizlar.

  12. Рахимшер

    Бу хорамку фаросатни ишлатса буладику курук каллани кутариб юрмасдан. Юкорида бунга далил йук дебсизлар. Хаттоузини олатига тикилиб туриш хам мумкин эмас. Пайгамбаримиз с.а.в мархамат килиб айтганлар. Аелларингиз Билан кушилишдан олдин элчи юборинглар деганларида. Сахобалар е оллохнинг расули кандай килиб элчи юборамиз деганларида. Киндиккача огиз Билан киндикдан пастини чап Кул Билан эркалатиб деганларида. Хаттоузини унг Кул дейилмаган хадисда. Сизларга хайронман. Канакасини килиб бундай саволга далил йук дияпсизлар.

    • Ҳурматли Раҳимшер, юқорида инсон ўз олатига тикилиб қараши жоиз эмас, дебсиз. Бу нотўғри. Инсон нафақат ўзининг, ҳатто, жуфтининг авратига ҳам қараши жоиз. Юқорида сиз келтирган ҳадис бирон бир ҳадис китобларида келтирилмаган, яъни тўқима ҳадисдир. Эшитган ҳар қандай сўзимизни ҳадис экан, деб ушлаб олишимиз дуруст эмас, валлоҳу аълам.

  13. Агар шу ишни яни ер хотин бирбирини фаржини огзига олса уларнинг никохи узилмайдими шуни хам билиш лозим.

    • Бу ишнинг никоҳга мутлақо алоқаси йўқ, валлоҳу аълам.

  14. Savol: chuchqa boqib uni kuniga ikki Mahal yuvintirib toza ovqatlantirib suyib yesa bulmaydimi harom hisoblanadimi

    • Жавоб:
      Алҳамдулиллаҳ;
      Йўқ, чўчқа ҳар қанақасига ҳам ҳалол бўлмайди, валлоҳу аълам.

  15. рустам

    эр хотин ялонгоч ётса гусул ёки чумилиш шартми жавоб учун рахмат

    • Алҳамдулиллаҳ;
      Агар жинсий аъзо тиқилмаса, ғусл вожиб бўлмайди, валлоҳу аълам.

  16. рустам

    эр хотин бир бирини жинси азосин упиш огзига солиш тогрисида берилган жавобди куп укидим аммо болади ёки болмейди деган хуллоса чикара олмадим одийрог жавоб берсез илтимос жавобга олдиндан рахмат

    • Алҳамдулиллаҳ;
      Бу ишнинг ҳаром деб бўлмайди. Чунки унинг ҳаромлигига далил йўқ. Лекин соғлом табиатли инсонлар бу ишдан жирканишади. Шунингдек, бу исломий одоб-ахлоққа ҳам зид. Шунинг учун бу ишни қилмаган афзал, валлоҳу аълам.

  17. рустам

    мен иккинчи хотин олмокчиман ота она хотин кариндошларим буни хохламейди уларга билдирмей корсатмей уйлансам боладими бунга модий ва жисмоний таёрман узим жуда хохлейман

  18. Ассалому алейкум сиздан шуни аниг жавоь беришингизни сораб коламан шу аетилаеотган ишлар ер хотин бир бири билан алока паетида кошилмаган холатта бир бирини азосини опиб ялаб кошилса ер кондириш кере оз жуфтини шу ишни килса болорадими ео тогри кемидими лекин ер учун хотин екин зорингиз дейилган шу иш бланам килинса боладими аниг жавоб берсез

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
      Ҳурматли Зафар, саволингизнинг жавоби электрон манзилингизга юборилди.

  19. Ассалому алейкум айол эрдан росиядан кемасдан копро пул талаб килиб узогро ишлен пул топлен кемасдан диешлик аеолга гунохми ео тогрми аеол ер олдида шунгаям жавоб аниг килиб берсез

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
      Бу саволга аниқ жавоб бериш учун эр-хоттиннинг ҳолатини яқиндан ўрганиш керак. Шунинг учун умумий қилиб жавоб берамиз. Агар аёл эридан ишлаб пул топишини талаб қилиши ортидан бирон бир гуноҳ иш келиб чиқмаса, унда бу талаби билан гуноҳкор бўлмайди. Леки бу талабни бажариш ёки бажармаслик эрнинг хоҳишида бўлади, валлоҳу аълам.

  20. Assalomu aleykum janob admin er xotin bu ishni uzlari xoxlashsa najosatdan pok bolsa jinsiy aloqadan oldin bir birini jinsiy azosini upib yalab kegin aloqaga kirsa wu iwlarni qilsa boladimi aniq aytsangiz zafar akani savoli kabi savolim javob uchun oldindan raxmat

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
      Алҳамдулиллаҳ;
      Бу ишнинг ҳаром эканига очиқ далил йўқ бўлгани учун ҳаром деб бўлмайди. Лекин исломий одобларга зид бўлгани учун қилмаган афзал, валлоҳу аълам.

  21. Хамасини укиб хайрон колдим шу ишни килиш шартми шундок хам аёлини хирсини кондирса буладиу

  22. рустам

    ассалому аллакум саволим шундай икки никохдаги хотин билан бир вакитда жинси алока килса боладими хотинлар рози болса жавоб учун рахмат

      • Salom so’rash g’alatiku lekin bilib qo’ygan yahshi ayol orqasiga qo’shlip ayol orqasiga boshansa nima boladi farzant bolaveradmi savol uchun uzur.

        • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
          Алҳамдулиллаҳ;

          Саволингизга қараганда ҳали оила қурмагансиз. Эр-хотин муносабатлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун «Никоҳ кечаси одоблари» номли мақоламизга мурожаат қилинг. Шундай бўлсада саволингизга қисқача жавоб бериб ўтамиз. Аёлнинг орқасига яқинлик қилиш фарзанд кўришга сабаб бўлмайди. Чунки уруғ керакли ерга етиб бормайди. Бироқ шариатимизда аёлнинг орқасига яқинлик қилиш мумкинми? Бунинг жавоби қуйидагича:
          Эр ўз хотинига ҳар қандай кўринишда яқинлик қилиши жоиз. Бироқ яқинлик аёлнинг қайси тарафидан бўлишидан қатъий назар, жинсий аъзосига (олдига) бўлиши шарт. Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш учун “Турли кўринишларда жинсий яқинлик қилиш жоизми?” номли фатвомизга мурожаат қилинг.

          Аёл кишининг орқасига яқинлик қилиш ёки рўза вақтида, эҳромдалигида ва яна узрли ҳолатида яқинлик қилиш ҳаром қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда ким ҳайз кўрган аёлга ёки аёлнинг орқа авратига яқинлик қилса ёки фолбинга борса (ва унинг сўзини тасдиқласа), Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган динга кофир бўлибди” – деганлар (Термизий (1/243), “Саҳиҳул жомеъ” (5918)). Бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун “Никоҳ кечаси келин узрли бўлса нима қилиш керак?” номли фатвога мурожаат қилинг. Узрли ҳолатдаги аёлга фақатгина яқинлик қилиш ҳаром, лекин бундан бошқа ишларни қилиш жоиз. Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш учун “Узрли аёл эрини қандай қондиради?” номли фатвомизга мурожаат қилинг.

  23. Нима булганда хам хар ким узи учун керакли булган жавобни олди. Энди кимдир у ёки бу деб фикрини билдирса билдирар, аммо нима харом ва нима халоллигини шу ихлос орг каналидан билиб бораяпмиз,АЛХАМДУЛИЛЛАХ.

  24. Насибулла

    Аллох таолло бизни онамизни корнида хам огзимизни пок килди бизга озука буладиган конни киндик оркали юборди, тугилганимизда Аллох ана бор хохлаган нарсангни ейавер демади уша биз кон булиб озука буладигани сутга айлантириб онамизи кукрагидан бизга халол килди, ана энди бир фикр килинг бу пок Аллохни номини оятлар укиладиган огзизи нопок нарсага текизиб нима киласиз Астагфуруллоох Пайгамбаримиз с.а.в дан бир хадисни эшитгандим инсони огзига хам сукиб булмас экан сукан инсон диндан чикбти дейилганди валоху алам

  25. Абдулох

    Ассалому алейкум савол киз болага турмуш хакида маслахат берса боладими йоки йог жавоб учун олдиндан рахмат Джазакалоху хайран

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
      Алҳамдулиллаҳ;
      Агар саволда никоҳ кечасига оид маслаҳатлар назарда тутилган бўлса, унда ҳа, бўлади. Фақат буни қизнинг онаси, опаси ёки янгаси каби яқинларидан бири қилиши керак. Номаҳрам эркак номаҳрам қизга никоҳ кечаси ва турмушга чиқиш сирлари ҳақида гапириши фаҳш ишларнинг бир кўриниши саналади. Агар саволда умуман турмушга чиқишнинг жамиятга фойдаси ва турмуш қуришнинг шаръий ҳукми назарда тутилган бўлса, унда бу масалада номаҳрам эркак ҳам маслаҳат бериши мумкин, валлоҳу аълам.

  26. Ассалому алейкум саволим шундай бир уртогимни хожатхонада кули билан уз шахватини кондираетганини куриб колдим айтинг бу иш мумкинми жавоб учун рахмат

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
      Алҳамдулиллаҳ;
      Ўртоғингизнинг бу иши онанизм деб аталади. Шариатимизда эса инсон ўз шаҳватини ўзи қондириши истимно деб номладаи. Бу қабиҳ иш ҳаром бўлиши билан бирга жуда ҳам хатарли иллат саналади. Онанизм ҳақида батафсил маълумот олиш учун «Онанизм – хатарли иллат (1)» ҳамда «Онанизм – хатарли иллат (2)» номли мақолаларимизга мурожаат қилинг. Аллоҳ таоло жамиятимизни бу каби иллатлардан халос айласин!

  27. Сайт дан фойдаланиш салгина нокулайрок, масалан кидирув тизими ва сахифалар топиш, Энг асосийси оддий фойдаланиш осон тушуниши керак манимча кейинги уринда аник маслахатим: коментдаги курсатилган сахифалар йуналиш (ссылка)ни аник ташланг админ! Умуман олганда ажойиб сайт!!! Рахмат! Админ))

    • Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.
      Ҳурматли Шуҳрат, аввало, билдирган муносабатингиз учун самимий ташаккурларимизни изҳор этамиз.
      Сайтдаги хато ва камчиликлар устида иш олиб борилмоқда. Иншааллоҳ, тез орада сиз азизларга қулай ва содда кўринишда тақдим этилади. Аллоҳ таоло қилаётган ишларимизни халқимиз учун фойдали, охиратимиз учун савобли ҳамда давомли қилсин!

  28. Ассалому алейкум. Агар аёлини кули билан ёки бошка жойи билан шахватини кондирилса гусл жоизми?

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
      Алҳамдулиллаҳ;
      Агар эркакнинг жинсий аъзоси аёлнинг авратига кирмаса ва эркакнинг шаҳвати чиқмаса, унда эркак ғусл қилмайди. Аёлнинг шаҳвати келса, унда аёл ғусл қилиши керак, валлоҳу аълам.

  29. Ассалом Алайкум Савол: Агар аёли хайз бўлса ва эри сен узрлисан десахам аёли йўқ мен хохлайябман деб ва натижада бирга бўлишса нима бўлади? Эй зикр ахли шу саволимга жавоб берсангиз!

  30. Саволларимга жавоб ололмаяпман ёрдам беринглар ёки шошиляпманми шу йил ноябрь ойида юборган эдим санаси эсимда эмас.

  31. бу расво иш лут кавмидахам болмаган куръон ва хадисда келмаган болса килавериш керак дегани эмаску хамма пайғамбар айлайхи саломлар 1 гапти айтишган яни Аллохдан уялмасанг хохлаганингни килавер деп

  32. Алишер

    харомлигига очик хужжат болмаса, халолигига хужжатилар борми?

Изоҳ қолдиринг