Закотнинг фарз қилиниш вақти

0

Закотнинг фарз қилиниш вақти:

Закотнинг фарз қилиниш вақти ҳижратдан олдинми ёки кейинлиги хусусида ихтилоф мавжуд. Аксар уламоларнинг фикрича, закот ҳижратдан кейин фарз қилинган.

Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Бу нарса ҳижратнинг иккинчи йилида юз берган”.

Шайх Ибн Усаймийн роҳимаҳуллоҳ дейди: “Айрим уламоларнинг айтишича, закот Маккада фарз бўлган (фикрлар ичидаги энг тўғриси шу). Бироқ, закот нисобларининг ўлчови, закотга оид мол-мулкларни белгилаш ва закотга ҳақли кишиларни баён қилиш эса Мадинада  юз берган[1].

[1] “Ал-шарҳул Мумтеъ” (6\15). Қаранг: “Ибн Касир” тафсири (3\238), “Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир” [Мўъминун: 4] оятининг тафсири.

Изоҳ қолдиринг