Биринчи қоида: (7) тарбиявий услублардаги хилма-хиллик

0

7- Биз оммавий ва оилавий ҳаётимизда содир этадиган энг катта хатолардан бири – “бошқалар ҳам худди биз сингари фикр юритади, уларнинг ён-атрофдаги нарсаларга нисбатан муносабати ҳам айнан бизникига ўхшаш бўлиши керак”, деб ўйлашимиз бўлса керак.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бизнинг юз-чеҳраларимизни бири-биридан фарқли қилиб яратганидек, феъл-атворимиз ва ақлларимизни ҳам тафовутли қилиб яратди. Одамлар юз тузилишининг ўзаро фарқли эканлигида катта бойлик ва беҳисоб фойдалар бўлганидек, уларнинг ақл даражалари ва хоҳиш-истакларининг хилма-хиллигида ҳам кўплаб манфаатлар бор. Фарзандлардан бири билан муомала қилишда яраган бир услуб, эҳтимол унинг укаси билан муомала қилишда қўл келмаслиги, шунингдек, улардан бири хоҳлаган нарсани бошқа бири хуш кўрмаслиги мумкин ва ҳоказо… Мақсад: тарбия маданиятимизни муттасил равишда бойитиб бориш ва фарзандларимизга қўлламоқчи бўлган тарбиявий услубларимизни хилма-хиллигини таъминлашдир. Мен биламан, бу иш ниҳоятда оғир ва машаққатли иш. Бироқ буни қилмай иложимиз йўқ. Акс ҳолда, муваффақиятсизлик бизга ҳамроҳдир. Кўп ота-оналарни кўрамизки, улар бирон бир тарбия услуби қайсидир фарзандига қўл келганлиги ва айни услубнинг бошқа фарзандига кор қилмаганлигидан ажабланадилар. Аслида  биргина тарбия услубининг бир неча фарзандга мос келишлиги ажабланишга ҳақлироқдир.

Изоҳ қолдиринг