Қайтар дунё: Хайбар подшоҳи Усайр ибн Зорам

0

Яҳудларнинг хиёнаткор халқ экани ва ваъдага ҳеч қачон вафо қилмаслиги ҳақида тарих саҳифаларида кўп ва хўп ёзилади. Буни тасдиқловчи воқеалардан бири Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида содир бўлган қуйидаги воқеадир:

Хайбар яҳудларининг раисларидан бўлмиш Абу Рофеъ Саллам ибн Абу Ҳуқайқ вафот этади. Яҳудлар унинг ўрнига Усайр ибн Зорамни бошлиқ қилиб сайлайдилар. Бу пайт мушрик ва яҳудлар Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламга қарши қаттиқ кураш олиб бораётган давр эди. Усайр қавмини тўплаб шундай деди: “Мен Муҳаммадга қарши аввалги қавмдошларим қила олмаган ишни қилишга ваъда бераман”. У бирин-кетин қабилаларни Пайғамбар алайҳиссалом ва мусулмонларга қарши жанг қилишга қизиқтирар ва бунинг учун қаттиқ тайёргарлик кўрар эди. Бундан хабар топган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа бошчилигида ўттиз кишини Усайр ибн Зорамни даъват қилиш учун юбордилар. Абдуллоҳ одамлари билан уларнинг қалъасига киришдан олдин яҳудларга чопар юбориб, мусулмонлар уруш учун келмаганликлари, урушдан кўра яхшироқ бир таклиф билан келганликлари ва омонлик берсалар улар билан музокара қилиш истаги борлигини маълум қилди. Усайр бу таклифга рози бўлди. Абдуллоҳ унинг ҳузурига кириб унга шундай деди: “Эй Усайр! Агар сен ҳозир Расулуллоҳнинг олдига борсанг, у зот сенга яхши муомала қилиб, сени Хайбар диёрига подшоҳ қилмоқчилар. Шундай қилсанг икки томон ўртасида қон тўкилишининг олдини олган бўласан ва бу ишдан сен ҳеч қандай зиён кўрмайсан”. Бу фикр унга маъқул келди. У ўз одамларидан ўттиз кишини олиб мусулмонлар билан биргаликда Мадина томон йўлга тушди. Ҳар бир яҳудий бир мусулмон билан бир уловда кетадиган бўлди. Мусулмонлар орасида Абдуллоҳ ибн Унайс ҳам бор эди. Усайр гарчи яҳуд қавмининг саййиди бўлса ҳам Абдуллоҳ ибн Унайс билан бир уловда кетишга мажбур бўлди. Ибн Унайс шундай дейди: “Мен яҳудларни хиёнаткорлигини билганлигим сабаб ҳушёр кетар эдим. Усайрга бу ҳолат ёқмади ва ўзига-ўзи ачиниб, хўрлиги келди. Тўсатдан Усайрнинг хиёнаткорлиги тутиб, мени қиличимга ташланиб, мени ўлдирмоқчи бўлди. Лекин мен чаққонлик қилиб, унинг ўзини қатл қилдим. Буни кўрган унинг ҳамроҳлари ҳам бизга ташлана кетдилар. Бироқ биз уларнинг барчасини қатл қилдик”. Саҳобалар бўлган воқеани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб беришганида у зот шундай дедилар: “Аллоҳ сизларга золим қавмдан нажот берибди”. Аллоҳ таоло хиёнаткор Усайрни иймонсиз, мол-дунёсиз хору зор жон таслим қилишини ирода қилди. Хиёнаткор қавм ўзларини макр-ҳийлада устаси-фаранг деб ўйлаган бир пайтда Аллоҳ таоло маккор қавмларга аталган макри билан уларни ер тишлатди. Барча қабилаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши жанг қилиш учун гижгижлаган ғаддор кимса мана шундай аянчли хотима топди. Ҳа, қайтар дунё деганлари шу бўлса керак!

Изоҳ қолдиринг