Неча ёшда болаларга алоҳида ётоқжой қилиш керак?

0

Савол:

Ёш болалар неча ёшга етганда ётоқжойларини алоҳида қилиш керак ?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, у кишининг аҳли оиласи, саҳобалар ва уларга эргашган солиҳ инсонларга салавот ва саломлар бўлсин!

Албатта, динимиз иффат ва поклик каби юксак одоб-ахлоқларга алоҳида эътибор қаратган бўлиб, ёш-авлодни бундай гўзал хулқлар билан хулқланишга тарғиб қилади. Зеро, бу динимизнинг гўзал фазилатларидан ҳисобланади.

Шариатимиз буюрган ана шундай гўзал одоб-ахлоқлардан бири ёш болалар ўн ёшга етганларида уларнинг ётоқларини алоҳида қилишдир. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Болаларингиз етти ёшга етганида намозга буюринглар, ўн ёшга етганида намоз ўқимасалар уринглар ҳамда уларнинг ётоқларини алоҳида қилинглар[1]. Миновий роҳимаҳуллоҳ бунинг сабабини изоҳлаб шундай дейди: “Болаларингиз, гарчи қиз болалар бўлсаларда ўн ёшга етганда шаҳват уйғонишининг ёмон оқибатларидан сақлаш учун уларнинг ётоқларини алоҳида қилинг[2]. Ётоқларни алоҳида қилиш ҳар икки жинс, яъни ўғил ва қиз болаларни ўз ичига олади. Шундан келиб чиқиб, фарзандларнинг барчаси қиз болалар бўлсада, бу ёшдан кейин уларга алоҳида-алоҳида ётоқ қилиб бериш лозим бўлади. Энг бўлмаганда улар ўртасини бирон кийим ёки мато билан тўсиш лозим.

Ҳаттоб Руайний Моликий шундай дейди: “Ётоқларни алоҳида қилиш бу болаларнинг ҳар бирига алоҳида тўшак қилиш керак деганидир. Баъзи уламоларнинг фикрича, ётоқда ажратиш дегани агар бир ётоқда бўлсалар, улар ўртасини бирон кийим ёки мато билан тўсишдан иборатдир. Ибн Ҳабиб айтади: Менинг фикримча, болаларнинг барчаси ўғил ёки қиз бўлсалар ҳам уларнинг ётоқларини алоҳида қилиш лозим”, валлоҳу аълам.

[1] [Аҳмад: 2/180, Абу Довуд: 495, ҳасан ҳадис].
[2] [“Авнул Маъбуд шарҳу сунани Абу Довуд”,  2/162].

 

Изоҳ қолдиринг