Ёш боланинг талоғи

0

Ёш боланинг талоғи

Юқорида айтиб ўтганимиздек, балоғатга етган эрнинг талоғигина инобатга олинади. Балоғатга етмаган ёш боланинг талоғи хусусида уламолар ихтилофлашганлар. Айрим уламоларнинг фикрича, ёш бола то балоғатга етмагунча талоғи инобатга олинмайди, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч тоифадан: то уйғонмагунча уйқудаги кимсадан, то эс-ҳушига келмагунча ақлдан озган кимсадан ва то балоғатга етгунига қадар ёш боладан қалам кўтарилган, (яъни уларга гуноҳ ёзилмайди)[1] – деганлар.

Бошқа бир гуруҳ уламоларнинг фикрича, ёш бола талоқ моҳиятини англай оладиган даражада ақлга эга бўлса, талоғи инобатга олинади[2].

[1] Ҳасан саҳиҳ. Абу Довуд (4398), Ибн Можа (2041) ва Аҳмад (6\ 100) ҳасан ровийлар шажараси ила Ойша розияллоҳу анҳодан, Абу Довуд (4399) Ибн Аббосдан,  Абу Довуд (4403) ва Термизий (1423) Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

[2] Қуйидаги манбаларга мурожаат қилинг: Имом Моликнинг “Ал-мудаввана” (2/127), Шофеийнинг “Ал-ум” (6/258), Ибн Қудоманинг “Ал-муғний” (7/116), Ибн Таймиянинг “Мажмуул фатово” (32/108) ва Ибн Ҳажарнинг “Фатҳул Борий” (9/393) китоблари.

Изоҳ қолдиринг