Рўзада оғизни тиш пастасида ювиш жоизми?

0

Савол:

Ассалому алайкум. Рамазон ойи муборак бўлсин! Рўзада оғизни тиш пастасида ювиш жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин! Кириб келган рамазон ойи барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин!

Рўзадор ҳар қандай вақтда: заволдан олдинми ёки кейинми, шунингдек, қуруқ ёки ҳўл бўлишидан қатъий назар мисвок ишлатиши жоиздир. Бунга мисвок ишлатиш хусусида келган умумий ҳадислар далил бўлади.

Бухорий роҳимаҳуллоҳ бу борада шундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (мисвок ишлатиш хусусида) рўзадорни бошқалардан ажратмадилар[1].

Шунингдек, тиш пастасини ишлатиш ҳам жоиз. Бироқ тиш пастасининг ҳиди ва таъми ўткир бўлгани боис, ошқозонга ўтиб кетиш эҳтимоли бўлса, у ҳолда уни ишлатиш макруҳ бўлади. Бироқ ютиб юбормасликка ўзига ишонса ва тиш пастасининг ҳиди ва таъми унчалик ўткир бўлмаса ишлатишнинг зиёни йўқ, валлоҳу аълам.

[1] “Фатҳул Борий” (4/158)

Изоҳ қолдиринг