Муаллиф муқаддимаси

0

Муаллиф ҳофиз шайх Тақийюддин Абу Муҳаммад Абдулғаний ибн Абдулвоҳид ибн Али ибн Сарур Мақдисий роҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

Барчадан олий ва устун бўлган ёлғиз ҳақиқий подшоҳ Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Гувоҳлик бераманки, шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У еру осмон ва улар ўртасидаги барча нарсаларнинг Раббиси бўлган Азиз ва Ғаффор зотдир.

Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва танлаб олган пайғамбаридир. Пайғамбаримиз Муҳаммад, у зотнинг аҳли-оиласи ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг салом ва салавотлари бўлсин.

Аммо баъд:

Баъзи биродарларимиз “икки имом” – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим Бухорий ва Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим Қушайрий Найсабурий ривоят қилган “муттафақун алайҳ”[1] ҳадислардан фиқҳий аҳкомларга оид бўлганларини саралаб беришимни илтимос қилишди. Мен бу амал фойдали бўлади деган умидда уларнинг илтимосларига рози бўдим[2].

 Аллоҳ таолодан бу китобни бизларга ва уни ёзган, эшитган, ўқиган, ёдлаган ҳамда унга назар солган кишиларга фойдали қилишини сўраймиз.

Шунингдек, Аллоҳдан бу амалимизни холис Ўзи учун бўлиши ва жаннати наиймга киришга сабаб бўладиган амаллар қаторида қилишини умид қиламиз. Зеро, бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя ва У қандай ҳам яхши вакилдир.

[1] Имом Бухорий ва Муслим “иттифоқ қилган” ёки “муттафақун алайҳ ҳадис”, деб икки имом бир саҳобийдан ривоят қилган ҳадисга айтилади. Ушбу ҳадиснинг матни бир хил бўлиши шарт эмас. Балки, ҳадис маъноси бирдек бўлса кифоя. Масалан: Имом Бухорий ва Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан бирон ҳадисни ривоят қилиб, имом Муслим Бухорий зикр қилмаган баъзи сўзларни қўшиб ривоят қилса, “муттафақун алайҳ” дейилаверади. Аммо имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадиснинг матни бир хил, бироқ унинг ровийси саҳобий бошқа-бошқа бўлса, “муттафақун алайҳ” деб айтилмайди. Масалан: Имом Бухорий Ибн Умардан, Муслим эса Абу Ҳурайрадан матни бир хил ҳадисни ривоят қилса, “муттафақун алайҳ” саналмайди.

[2] Шайх Оли Бассом айтади: “Муаллиф роҳимаҳуллоҳ гоҳида услубига хилоф ўлароқ, “саҳиҳайн”нинг бирида ёки ундан бошқа китобларда келган ҳадисларни ҳам зикр қилган. Заркаший роҳимаҳуллоҳнинг бу китобга битган қўлёзма изоҳини кўрдим. Унда Заркаший муаллиф ваъдасига хилоф равишта “муттафақ алайҳ” бўлмаган ҳадисларни келтирганини айтган ва бунга эътироз билдириб, ушбу ҳадисларни баён қилган. Заркаший роҳимаҳуллоҳ Бухорий ва Муслим ҳадис матнида ихтилоф қилиб, бироқ маъносида иттифоқ қилган ҳадисларга эътироз билдирмаган.

Мен Заркашийнинг изоҳларидан хулоса тузиб, уни мазкур шарҳ ҳошияларига илова қилдим”.

Comments are closed.