Худойи қилиш ёки ис чиқариш ниятида пиширилган овқатларни ейиш жоизми?

0

Савол:

Ассалому алайкум. Худойи қилиш ёки ис чиқариш ниятида пиширилган овқатларни ейиш жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Бундай ҳолатларда иложи бўлса суриштириб билиш лозим. Бундай маросимлар нима мақсадда қилинган, сўйилган жонлиқ қандай ва кимга атаб сўйилган. Агар жонлиқ шариатга мувофиқ сўйилган бўлиб, уни пиширилган ёки хомталаш ҳолатда одамларга тақдим қилиш билан уларга эҳсон қилиш ва ҳосил бўлган савобни маййитга бағишлаш мақсад қилинган бўлса, бундай таомни ейиш жоиз. Агар худойидан мақсад “ис чиқариш”, яъни ўлган одамнинг руҳини шод қилиш, унинг пиширилган таом исини искаши бўлса, у ҳолда бундай бидъат-хурофотлар учун тайёрланган таомларни истеъмол қилиш жоиз эмас. Бу муносабат билан пиширилган таомлар аслида ҳалол, бироқ ана шундай бузуқ эътиқод ва бидъат аралашгани боис ҳаром ёки макруҳдир, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг