Маҳаллий аҳолининг мазҳабига амал қилиш жоизми?

0

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.
Фитна чиқармаслик учун турган жойдаги мазҳабга амал қилсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ! Йўқ, албатта. Балки инсон бир шаҳарга борса ва у шаҳар аҳолиси муайян бир мазҳабга амал қиладиган бўлса, агар бошқа мазҳабга амал қилиши аҳоли ўртасида фитнага сабаб бўлса, у ҳолда шу шаҳар аҳолисининг мазҳабига амал қилиши керак. Бироқ бу мазҳаб аҳли суннат ва жамоат мазҳабларидан бири бўлиши шарт. Масалан, Эронга борса, фитна чиқармаслигим керак, деган тушунча билан шиаликка амал қилиши жоиз эмас. Бундай ҳолатларда масжидга чиқмай, турган жойида намоз ўқийди, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг