Никоҳ кечаси келин узрли бўлса нима қилиш керак?

0

Савол:

Уйлангандан сўнг биринчи кечада қизлик асалини татиш керак бўлади. Агар қиз шу вақтда ҳайз ҳолатида бўлса нима қилиш керак?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ!

Аёл кишига ҳайз ҳолатида яқинлик қилиш ҳаром. Бунга: “Ҳайз вақтида аёлларингиздан (яъни уларга яқинлик қилишдан) сақланинглар” ояти далил бўлади (Бақара, 222). Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда ким ҳайз кўрган аёлга ёки аёлнинг орқа авратига яқинлик қилса ёки фолбинга борса (ва унинг сўзини тасдиқласа), Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил бўлган динга кофир бўлибди” – деганлар (Термизий (1/243), “Саҳиҳул жомеъ” (5918)).

Уйлангандан сўнг биринчи кечада қизлик асалини татиш керак, деган тушунча нотўғри. Бу иш айнан биринчи кечада бўлиши шарт эмас, балки бир неча ой, ҳатто бир неча йиллардан кейин ҳам бўлиши мумкин. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша онамизни никоҳларига олганларидан бир неча йил сўнг яқинлик қилганлари далил бўлади. Шунингдек, эркак аёли бокира эканини ҳеч кимга исботлаши шарт эмас, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг