Мушриклик даврида айтилган талоқ

0

Мушриклик даврида айтилган талоқ

Инсон мушрик ҳолида аёлини талоқ қилиб, сўнг мусулмон бўлса, мушриклик пайтида айтган талоғи ҳам ҳисобга олинадими ёки йўқми?

Бу масалада уламолар ихтилоф қилишган. Рожиҳ фикрга кўра, кишининг мушриклик пайтида айтган талоғи ҳисобга олинмайди. Бунга қуйидагилар далил бўлади:
(1) Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад), кофир кимсаларга айтинг, агар (куфрларидан) тийилсалар, ўтган гуноҳлари кечирилур” [Анфол: 38].
(2) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ислом ўзидан олдинги ишларни ўчириб юборади[1].
(3) Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам исломни қабул қилган эр-хотинлар ўртасидаги никоҳни тан олсаларда, эрлардан мушриклик даврида аёлини талоқ қилганми, йўқми деб сўраб ўтирмадилар. Демак, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклик даврида айтилган талоқни ҳисобга олмаганликларига далолат қилади.

[1] Муслим (121), Ибн Хузайма (2515) ва Байҳақий (9/98) ривоят қилишган.

Изоҳ қолдиринг