Соч олиш одоби ҳақида маълумот берсангиз

0

Савол:

Соч олиш одоби ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Аввало шуни билиш лозимки, соч олиш баъзан суннат, баъзан мубоҳ (жоиз) ва баъзан ҳаром ёки макруҳ бўлиши мумкин. Ҳаж ёки умрада сочни олиш суннат бўлса, даволаниш каби соч олишга бирон эҳтиёж туғилган пайтда жоиздир. Аммо ҳаж ёки умрадан бошқа пайтда ибодат сифатида соч олдириш: тавба қилган одамнинг соч олдириши, бошга мусибат тушганда соч олиш ёки сочини қириб юрган инсон соч ўстириб юрган кишидан зуҳд ва тақвода устунроқ бўлади, деган эътиқодда соч олдириш бидъатдир. Мазкур мақсадларда соч олдириш ҳаром ёки макруҳдир. Юқорида зикр қилинган ҳолатлардан бошқасида соч олдириш ҳукмида уламолар ихтилоф қилганлар. Баъзилар сочни ўстириб юришни афзал дейишса, баъзилар олдириб юришни афзал дейишади. Бу хусусдаги тафсилотлар билан танишиш учун саҳифамиздаги “Эркак кишининг узун соч қўйиши” номли мақолага мурожаат қилишингиз мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, инсон соч олиш жоиз бўлган ҳолатлардан бирида соч олар экан сочни ўнг томондан бошлаб олиш, сочнинг бир қисмини олиб, бир қисмини қолдириб қўймаслик, шунингдек, кофирларга хос соч олиш услубларига тақлид қилмаслик каби одобларга риоя қилиши мақсадга мувофиқ, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг