Умрага ҳажни киритиш

0

Умрага ҳажни киритиш:

Инсон умрани ният қилиб эҳром боласа, сўнг то Арафа кунига қадар умра қилишга имкон топмаса, умрага ҳажни киритиб, яъни ҳаж ва умрани жамлаб “ҳажжи қирон” қилади. Жумҳур уламолар фикрига кўра бундай қилиш жоиз. Бироқ улар бунинг жоиз бўлиши учун “тавофи қудум”дан олдин бўлишини шарт қилишган. Жумҳур уламолар бунга Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисни далил қилишади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳонинг олдига кириб келганларида у йиғлаб ўтирар эди. У Зот: “Сенга нима бўлди?”, дедилар. “Ҳайз кўрдим. Одамлар (умра амалларини бажариб) эҳромдан чиқдилар. Мен бўлсам ҳануз эҳромдан чиқмадим, чунки тавоф қилолганим йўқ. Одамлар энди ҳаж қилиш учун кетадилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Бу (яъни ҳайз) Аллоҳ Одамнинг қизларига ёзган ишдир. Шундай экан, (эҳром учун) ғусл қилиб, ҳажни ният қилиб талбия айт”…

Ҳадис давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: “Дарҳақиқат, ҳаж ва умранинг эҳромидан чиқдинг[1], дейдилар. Бинобарин, бу умрадан сўнг ҳажни ният қилиш жоизлигига далолат қилади.

[1]  Бухорий (1785) ва Муслим (1213) ривоят қилишган.

Изоҳ қолдиринг