Қон сотиш ҳаромлиги

0

(7) Қон сотиш ҳаромлиги:

Жуҳайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “қон ва ит сотишдан келган пулдан ҳамда фоҳишалик билан топилган даромаддан қайтарганлар, шунингдек, вашм (татуировка) қилувчи ёки вашм қилдирувчи аёл (ва эркак)ни, рибо олувчи ёки рибо берувчини ва мусаввирларни лаънатлаганлар[1].

Ибн Абдулбар роҳимаҳуллоҳ айтади: “Барча уламолар қон сотиш ҳаромлигига иттифоқ қилганлар[2].

Шунга кўра, жарроҳлик амалиётларида қонга муҳтож бўлган кишиларга қон сотиш жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.

Агар ҳолат шу даражага етиб борсаки, инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши жоиз. Бундай ҳолатда қон сотиб даромад қилган киши гуноҳкор бўлади. Дарҳақиқат, ҳадисда айтилишича, “Аллоҳ бирон нарсани ҳаром қилса, уни сотишдан келган пулни ҳам ҳаром қилади[3].

[1] Бухорий (2238).
[2] “Тамҳид” (4/144).
[3] Саҳиҳ. Абу Довуд (3488) ва Аҳмад (1/293, 322) ривоят қилишган.

Изоҳ қолдиринг