Қизини асранди ўғлига турмушга берса бўладими?

0

Савол:

Ўз қизини асранди ўғлига турмушга берса бўладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Агар сиз асраб олган бола[1] қизингизга насл-насаб ёки эмикдошлик сабабли маҳрам бўлмаса[2], уни куёв қилишингиз жоиз. Бунга Аллоҳ таолонинг: “Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди, деган сўзи далил бўлади. Зеро, ушбу оятда никоҳлаш ҳаром бўлган аёллар зикр қилинган бўлиб, унда асранди ўғлига қизини узатиш ёки асранди қизига ўғлини уйлантириш ҳаромлиги айтилмаган. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам бундан ман қиладиган бирор ҳадис келмаган.

Бу борада ўгай ўғил ҳам асранди бола билан бирдек.

Алоуддин Ҳаскафий Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ўғил отанинг ёки ота ўғилнинг ўгай қизига уйланиши ҳалол[“Дуррул мухтор”, 3/31].

Ибн Қудома айтади: “Шунингдек, ота ва фарзандларнинг ўгай қизларига уйланиш ҳалол[Кофий: 3/38].

Валлоҳу аълам.

 

[1] Бола асраб олиш ҳукми ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги фатвомизга мурожаат қилинг: http://ixlos.org/?p=5952

[2] Маҳрамлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги фатвомизга мурожаат қилинг: http://ixlos.org/?p=2427

Ўзбек даъватчиси. Бошланғич диний таълимни ва араб тилини ўз юртидаги масжид имомларидан олди, сўнгра Мисрга бориб, Ал-Азҳар университетига кирди. Талабалик йилларида аҳли суннат вал жамоат машойихларидан таълим олди. Жумладан, шайх Содиқ Самарқандий, шайх Саидаҳмад Нуриддин, Сирожиддин Шоший, шайх Мустафо Адавий, Аҳмад Абул Айнайн, Аҳмад Ийсавий ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. 2015 йилдан бери ўзбек тилидаги ИхлосОрг исломий веб саҳифасида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг