Узрли аёл эрини қўли билан қондириши жоизлигига далиллар

6

Савол:

Фатво каналингиздаги 706-фатвода аёл узрли ҳолатда эрини қўли билан қондириши жоиз дейилган экан. Бунга бирон далил борми? Инсон қўли билан ўзини қониқтириши ҳаром эмасми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Инсон аёл ёки эркак бўлишидан қатъий назар, қўли билан ўзини ўзи жинсий қондириши ҳаром. Бунда ҳеч қандай хилоф йўқ. Бунга Аллоҳ таолонинг: “Улар авратларини сақлайдилар. Бироқ жуфтлари ва қўл остидаги чўриларидан сақламайдилар. Албатта, улар маломат қилинмайдилар. Ким мана шундан бошқасини талаб қилса, ана ўшалар ҳаддидан ошганлардир” (Мўъминун: 5-7) деган сўзи далил бўлади. Ҳатто уламоларимиз инсон ўз жинсий аъзоси билан ўйнашиши маний чиқармаган тақдирда ҳам жоиз эмас, дейишган.

Мазкур оятда инсон жинсий рағбатини хотини ёки чўриси орқали қондириши маломат қилинмаслиги, бундан бошқа шаклда қондириши эса ҳаддан ошиш саналиши айтилган. Инсон қўли билан ўзини ўзи қондириши ҳам шу қабилдан. Шунинг учун бу иш ҳаром бўлади. Бироқ аёлининг қўли билан шаҳватини қондириши ёки қўли билан аёлининг шаҳватини қондириши юқоридаги оятга биноан маломат қилинмайдиган иш саналади, валлоҳу аълам.

Қуйида баъзи уламоларимизнинг бу ҳақдаги сўзларини келтириб ўтамиз:

“Эр аёлидан ҳар қандай вақт ҳар қандай кўринишда лаззатланиши жоиз. Муҳими (орқа авратига эмас) жинсий аъзога бўлса бас. Эр аёлининг қўли билан шаҳватини чиқариши жоиз” (“Иқно” 3/239).

Ибн Ҳажар Ҳайтамий онанизмни таърифлаб шундай дейди: “Онанизм – жинсий яқинлик қилмасдан шаҳватни чиқариш дегани. Бу иш ўз қўли билан бўлса ҳаром, аёлининг қўли билан бўлса ҳалолдир” (“Туҳфатул муҳтож” 3/409).

Шайхулислом Закарийё Ансорий айтади: “Эр хотинидан ҳар қандай турда лаззатланиши жоиз. Ҳатто шаҳватини ўз қўли билан қондириши ҳаром бўлса ҳам, аёлининг қўли билан қондириши ҳамда орқа тарафидан олдига яқинлик қилиши ҳам жоиз” (“Ал-ғурарул баҳийя” 4/170).

 

Ушбу фатвони тайёрлашда Islamweb саҳифасидан фойдаланилди.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion6 комментариев

  1. МУХАММАДЯХЁ

    Assalomu alaykum xurmatli ushbu sayt foydalanuvchilari va Adminlar. Menda sizlarga savolim bor ,agar erkak oz ayoli bilan birgalikda chomilsa yoki chomilish vaqtida yaqinlik qilsa , yoki bolmasa qoshilish vaqtida yotoqxona yoruqligi bir birining tanasi avrati korinip turadigan darajada yoruqlikda bolsa, qowiliw togrimi yoki yoq.

    • Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
      Эр-хотин бир-бирларининг авратларига қарашлари жоиз ва бунинг ҳеч қандай зарари йўқ, валлоҳу аълам.

  2. MUXAMMADYAXYO

    Katta raxmat javobingiz uchun yana bir savolim qop ketti chomiliw vaqtida birga chomiliw yoki uwa vaqtda yaqinlik qiliw joiz mi?

  3. ayol erini quli bilanqondirishi joiz ligi bu g’irt insoniy fitratgava manaviyatga zidku….shumi islomni guzalligi..uylab gapiryapsizlarmi axir..?-?

    • Ҳурматли Али, шариатда сиз билмаган ёки табингиз тортмайдиган ҳукмлар бўлса, бунинг учун шариатни ёки бу ҳукмларни етказиб бераётганларни маломат қилманг. Биз бу ҳукмларни ўйлаб топганимиз йўқ. Агар илмий эътирозингиз бўлса, марҳамат, далил билан хоҳлаганингизча раддия беришингиз мумкин.

Изоҳ қолдиринг