Маҳалла масжидини қўйиб узоқроқ масжидга бориш

0

Савол:

Яшаш жойимизга яқин масжидга бормай, узоқроқдаги масжидга бориш дурустми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Аслида ҳар ким ўз маҳалласидаги масжидга чиққани афзал. Чунки у ерда ҳамма бир бирини танийди, одамлар бир бирларини яхшиликка тарғиб қиладилар. Қолаверса, маҳалла масжидига чиқмаслик гоҳида инсон тўғрисида “фалончи жамоатга чиқмайди”, деган ёмон гумонлар пайдо бўлишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Агар маҳалла масжидидан бошқа узоқроқ масжидга бориш ортидан мазкур ишлар келиб чиқмаса, шунингдек, бошқа масжидга боришда маъруза эшитиш, масжид имомининг намозни шошмасдан ўқиши каби бирон шаръий манфаат бўлса, у ҳолда у масжидга чиқишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Биз бу ерда афзаллик тарафини гапиряпмиз, аслида мусулмон киши истаган масжидда намоз ўқиши дуруст ва жоиздир, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг