“Валлоҳу аълам” сўзи қай ўринларда ишлатилади?

0

Савол:

Мен бирон гап айтсам ёки ёзсам ортидан “яна Аллоҳ билгувчироқ” деб қўяман. Баъзилар бу ишимни нотўғри дейишмоқда. Шунга нима дейсизлар?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бирон савол сўраганларида саҳобалар аниқ жавобни билмасалар “валлоҳу аълам” деб жавоб беришган. Бу сўз “биз бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга эмасмиз, тўғрисини Аллоҳ таоло билади” маъносида ишлатилган. Шунга биноан, инсон бирон воқеа ёки ҳодисага фикр билдирганида ёки бирон кишига маслаҳат бергани ортидан “валлоҳу аълам” ёки “яна ҳам Аллоҳ билади” дейиши одобдан бўлади. Шунда бу сўз “мен бу воқеа ёки ҳодиса ҳақида мана шундай деб ўйлайман ёки сизга шундай маслаҳат бераман, лекин гапим тўғри ёки нотўғри эканини яна ҳам Аллоҳ билади”  маъносини ифодалайди. Бироқ илтимос, буйруқ, талаб ва дуо маъносидаги гаплардан сўнг бу сўзни айтиш ўринли эмас, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг