Баҳоийларнинг пешвоси

2

Баҳоийлар ҳақида гап борганида биринчи навбатда шуни яхши билиб олиш керакки, бу тоифа халқаро сионистлар жамияти томонидан қўллаб-қувватланган, исломни бузиш учун қўлидан келганича ҳаракат қиладиган, мусулмонлар учун жуда ҳам хатарли бўлган тоифадир. Улар турли хил жарангдор номлар билан мусулмонларнинг эътиборини жалб қилишга уринишади. Улар йигирманчи асрнинг етмишинчи йилларида Мисрда бутун халққа ўзларини танита олдилар: ўша даврдаги барча газета-журналларда улар ҳақида мақолалар чоп этилди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан уларнинг асл башаралари барчага намоён бўлди, аслида уларнинг нафақат исломга, балки барча самовий динларга қарши эканлари ҳаммага маълум бўлди.

Улар пешволари Баҳоуллоҳни худо деб биладилар. Баҳоуллоҳ издошларига тузиб берган шариатга кўра, ҳаж қилиш учун Каъбага эмас, Исроилдаги баҳоийларга оид мозорларга бориш керак, Баҳоуллоҳ турган жой эса баҳоийлар учун қибла ҳисобланади. Уларнинг йил ҳисоби учун ишлатадиган ойлари ҳам мусулмонларникидан бошқача. Бу дин ходимлари шароит бўлганида очиқ-ошкора, имкон бўлмаганида эса махфий равишда ислом ва мусулмонларнинг зиддига ишлаб келишган.

Баҳоийлик дини юқорида айтиб ўтганимиздек, барча самовий динларга қаршидир. Шу боисдан Миср, Туркия ва Эрон каби бир қанча давлатларнинг олимлари бу динни ўрганиб, уларнинг сионистлар фойдасига ишлашларига амин бўлганларидан сўнг унга эргашишни ёхуд уни тарқатиш учун фаолият олиб боришни тақиқлаганлар. Зеро, бу динни фақат жоҳил одам оқлаши мумкин. Чунки баҳоийликка илк асос солган Мозандароний худоликни даъво қилган ва ўзини илоҳий сифатлар билан мақтаган. Унинг устози Шерозий эса ўзини “илоҳий кўриниш” деб атаган.

Баҳоуллоҳ

Бу диннинг асосчиси Ҳусайн Али Нурий ва унинг отаси Аббос Бузургдир. Ҳусайн Али Нурий Мозандароний Эроннинг Мозандарон минтақасидаги Нур қишлоғида ҳижрий 1233 йилда туғилган. Теҳронда туғилган, деган фикрлар ҳам бор. Бобийлар ташкил топганида ҳам, ривожланган даврида ҳам Ҳусайн Али таниқли бўлмаган. У бобийликни ҳижрий 1260 йилда йигирма етти ёшида қабул қилган.

Ўзини имом Маҳдийнинг “эшиги” деб атаган Шерозий Ҳусайн Алини қабул қилмай, акаси Субҳул Азални бобийларнинг энг ишончли инсонларидан этиб тайинлагани Ҳусайн Алига қаттиқ таъсир қилган ва шу сабабдан унда Шерозийга нисбатан нафрат пайдо бўлган. Лекин у фурсат топмагунича ўз нафратини ошкора этмаган. Бадашт конференцияси Ҳусайн Алининг танилишига сабабчи бўлган. Чунки мазкур конференцияни тўлиқлигича Ҳусайн Али ташкил этганди. У Қурратул-айн билан тил бириктирганди. Бироқ Мозандароний конференцияга келганлар қаршилик қилишидан қўрққани сабабли конференция ниҳоясига етмагунича ўзини кўрсатмади. Конференция якунида Қурратул-айн исломий шариатни бекор қилиб, ўрнига бобийлик шариатини ўрнатиш таклифини киритганида конференцияга келганларнинг бир қанчаси бунга қарши чиқдилар. Шунда Мозандароний Қурратул-айннинг тарафини олган бўлиб, мавзуга аралашди. У “Воқеа” сурасини ўқиб, ундаги оятларни ботиний услубда тафсир қилиб берди ва йиғилганларни исломни бобийлик дини бекор қилиши мумкин эканига Қуръоннинг ўзидан ҳам далил топиш мумкинлигига ишонтирди. Шундан сўнг йиғилганлар Қурратул-айннинг гапини тасдиқлашди. Қурратул-айн тўлиқлигича Мозандаронийга итоат қилишини эълон қилди ва унга “Баҳоуллоҳ” деб лақаб қўйди. Шу тариқа баҳоийлик дини асосчиси бўлмиш Баҳоуллоҳ Бадашт конференциясида “таваллуд” топганди.

Баъзилар Мозандароний ўзини шу лақаб билан атаганини айтишган. Яҳудларнинг китобида уларнинг давлатини тузадиган Баҳоуллоҳ ҳақида сўз юритилган, шунинг учун унга бу лақаб яҳудлар томонидан қўйилган, деган фикрлар ҳам бор.

Давоми бор

 

Discussion2 комментария

  1. камолиддин

    ассалому алайкум шахий хазрат соволим ютубда бир ролик курдим унда кабатуллохга келиб кимдир бузаркан шунака хадис борми олдиндан рахмат саволар йулаяпан жавоб келмаяти нима сабап нотури совол беряпмами

Изоҳ қолдиринг