Закот беришда унинг закот эканини айтиш шартми?

0

Савол:

Закотни беришда олувчига бу пул закот эканини айтиш шартми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Агар закотни олувчи шахс закот олишга лойиқ экани маълум бўлса, унда берилаётган пул закот эканини айтиш шарт эмас. Баъзи уламолар айтиш яхши эмас дейишган. Бу ҳақда имом Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: “Агар пулнинг эгаси ёки бошқаси закотни лойиқ инсонга бериб, унинг закот эканини айтмаса ва умуман ҳеч нарса демаса, бу закот дуруст бўлади. Мана шу фикр жумҳур қатъий айтган машҳур ва тўғри фикрдир” (“Ал-мажмуъ”, 6\233).

Бордию, олувчи шахс закот олишга лойиқ ёки нолойиқ экани номаълум бўлса ёхуд у закотга лойиқ эмаслиги аниқ бўлса, бундай ҳолатларда берилаётган пул закот эканини айтиш шарт бўлади, валлоҳу аълам.

Закотга кимлар лойиқ экани ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун “Закот олишга кимлар ҳақли?” номли фатвога мурожаат қилинг.

Изоҳ қолдиринг