Ногирон туғилиш эҳтимоли бўлган ҳомилани аборт қилдириш мумкинми?

0

Савол:

Аёлим ҳомиладор. Дўхтирлар вақти-вақти билан ҳомилани текшириб туришибди. Текширувлар натижаси яхши. Фақат ҳомиланинг ДНКсида ноқислик бор экан. Бундай ҳолатда бола бирон бир ички аъзоси ноқис бўлиб туғилиш эҳтимоли бор экан. Албатта, ҳаммаси Аллоҳнинг қўлида. Лекин дўхтирлар ёмон хабар берса, бола келажакда қийналмаслиги учун уни олдириш мумкинми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Йўқ, бундай ҳолатда ҳомилани олдириш мумкин эмас. Дўхтирлар бола қандай туғилиши ҳақида нима дейишидан қатъий назар, болани олдириш ҳаром, валлоҳу аълам.

Фатво рақами: 34004

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг