Икки кишининг жамоат бўлиши ва саф тортиш тартиби

0

Савол:

Икки киши жамоат бўлиб намоз ўқиса бўладими? Аниқроқ қилиб, далиллари билан тушунтирсангиз.

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Икки киши жамоат бўлиб намоз ўқиши мумкин. Икки киши жамоат бўлиб намоз ўқиса, муқтадий имомнинг ўнг томонида ва имом билан ёнма-ён туради. Чунки Бухорий ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси таҳажжуд ўқиганлари, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо у зотнинг чап томонларида туриб иқтидо қилганида Расули акрам уни ушлаб, ўнг томонга ўтказганлари ва улар намозда ёнма-ён турганлари айтилган, валлоҳу аълам.

Фатво рақами: 1217015

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг