Ажрашишга инсон ўзи сабабчи бўладими ёки тақдир тақозосими?

0

Савол:

Бир инсоннинг турмуши бузилса, бунга шу инсон айбдор бўладими ёки шунчаки тақдири қўшилмагани сабабли бўладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Буни турли хил тушуниш мумкин. Ажрашиш гоҳида инсон қилган гуноҳлари учун берилган бир мусибат бўлса, гоҳида унга берилган бир синов бўлиши мумкин. Гоҳида эса уни маълум бир бало ва мусибатлардан сақлаш учун Аллоҳнинг раҳмати бўлиши ҳам мумкин. Албатта, нима бўлганда ҳам, буларнинг барчаси Аллоҳнинг тақдири тақозоси билан бўлади. Коинотда бўлаётган бирон иш Аллоҳнинг хоҳишисиз бўлмайди. Бунга ким ёки нима сабабчи бўлишининг асло дахли йўқ, валлоҳу аълам.

Фатво рақами: 1015004

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг