Абортдан кейин келадиган қон ҳақида

0

Савол:

Ассалому алайкум. Аёл киши соғлиги ёмонлиги туфайли 40 кунлик ҳомиласини аборт қилдирса, абортдан кейин келадиган қоннинг ҳукми нима бўлади? Тажрибага кўра, бу пайтда аёл кишининг бачадонидан вақти-вақти билан ёки мунтазам қон келар экан. Бу қон нифос қони ҳисобланадими ёки истиҳоза ҳукмидами?

Жавоб:

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга салавот ва саломлар бўлсин!

Аёл кишининг саксон кунга етмаган ҳомиласи тушса ёки аборт қилинса, ундан келган қон нифос эмас, истиҳоза ҳисобланади. Агар ҳомила саксон кундан ўтганидан кейин тушса ёки аборт қилинса,  у ҳолда қон нифос қони ҳисобланади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг