Аллоҳ суйган бандалар: Ёлғиз Аллоҳга бандалик қилиш (8)

0

Хокисорлик билан бўйсуниш

“Лисон” номли китобда “Раббига бўйсунди” жумласининг маъноси ҳақида “Унга ишонч ҳис қилди, инонди, хотиржам бўлди”, дейилган.

Аллоҳ таоло дейди: “Аллоҳ ва Расулига иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган ва ўзлари буюрилган ва қайтарилган ҳар бир ишда Аллоҳга бўйсунган кишилар – ана ўшалар жаннат аҳлларидир. Улар унда ўлмайдилар ва ундан ҳеч қачон чиқмайдилар” (Ҳуд, 23).

Бошқа оятда: “Ҳақ ва ботил ўртасини ажрата оладиган илм аҳллари Қуръони карим сизга Аллоҳ тарафидан нозил бўлган ҳақ эканини билишлари ва шу билан иймонлари зиёда бўлиб, қалблари унга бўйсуниши учун қилди” (Ҳаж, 54)

Яна: “Эй одамлар, сизларнинг илоҳингиз ягона илоҳ, яъни Аллоҳдир. Бас, Унинг ва Пайғамбарининг буйруқларига бўйсунинглар. Эй Пайғамбар, Раббиларига хокисорлик билан бўйсунувчи зотларга дунё ва охират яхшиликларидан хушхабар беринг” (Ҳаж, 34), дейди.

Камолиддин Иноятуллоҳ 1971-йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни битиргач Бухородаги "Мир Араб" мадрасасида сўнг Тошкент Ислом институтида таҳсил олган. Турли йилларда Ҳасти Имомдаги Диний идора кутубхонасида мудир, Тошкент шаҳридаги масжидларда имом бўлган ҳамда "Абулқосим" ва "Кўкалдош" мадрасаларида мударрислик қилган.

Изоҳ қолдиринг