Ароқ сотиладиган дўкондан бирон нарса харид қилиш жоизми?

0

Савол:

Ароқ сотиладиган дўкондан бирон нарса харид қилиш жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ.

Эслатиб ўтиш ўринлики, шариатимизда ароқ ва умуман маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш ва уларни сотиш ҳаром.

Ароқ ёки бошқа ҳаром нарсалар сотиладиган дўконлардан бирон ҳалол нарса харид қилиш аслида жоиз ва ҳалол. Бироқ ён-атрофда фақат ҳалол нарсалар сотиладиган дўконлар мавжуд бўлса, ҳаром нарсалар сотиладиган дўконлардан харид қилмаган афзал. Чунки бу қайсидир маънода бундай дўкон соҳибларига ҳаром ишдан тийилишлари учун босим ва тазйиқ ўтказиш вазифасини ўташи билан бир қаторда ҳалолликка интилган тижоратчиларга ёрдам бўлади, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг