Қарз қайси валютада қайтарилади?

0

Савол:

Бундан тўрт йил муқаддам бир кишига 5000 доллар қарз бергандим. У вақтларда курс 4500 сўм эди. Қарзни 2-3 ойга деб олганди. Орадан 3 йил ўтди. Бу вақт ичида бўлиб-бўлиб маълум миқдорда сўм қайтарди. Энди у киши ўша сўмларни қарз берилган кундаги курс бўйича ҳисоблаб: “Мен қарзларимдан қутилдим”, демоқда. Бу иш тўғрими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Қарз қайси валютада олинган бўлса шу валютада қайтарилади. Шунга кўра, у курс қанча бўлишидан қатъи назар, олган миқдорича доллар қайтариши керак, валлоҳу аълам.

Қўшимча маълумот олиш учун “Қарзни бошқа валютада қайтариш ҳақида” номли фатвога мурожаат қилинг.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг