Қарз эгаси топилмаса нима қилиш керак?

0

Савол:

Мен бир сотувчи танишимдан насияга пардоз-андоз буюмлари олгандим. Мен пулини қайтаришимдан олдин танишим касодга учраб, дўконни топшириб, хорижга чиқиб кетибди. Мен уларни топа олмаяпман, қандай йўл тутишим керак?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Маълумки, қарзни эгасига қайтариш фарз. Шу боис имкон қадар буюм эгасини топиб, пулини қайтаришингиз фарз. Агар ҳеч топишни иложи бўлмаса, у ҳолда бу пулни унинг номидан садақа қилиб юборинг. Бироқ бу танишингизни сиздан ҳаққини талаб қилишини соқит қилмайди. Агар танишингиз топилса, унга пулини унинг номидан садақа қилиб юборганингизни айтасиз, қабул қилса қилди, акс ҳолда, унга пулини қайтаришингиз лозим бўлади ва садақа сизнинг номингизга ўтади, валлоҳу аълам.

Изоҳ қолдиринг