Қазо билан адо ўртасидаги фарқ

0

Савол:

Устоз, кўп йиллик қазо намозларни ўқишда 3-4-ракаатларга зам сура ўқиш шартми? Кейин ўша қазо намозларда аттаҳийётдан сўнг салавот айтмасдан салом бериш мумкинми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Фарз намозларда 3-4-ракатларда Фотиҳа сурасидан кейин зам сура ўқилмайди. Бу ҳукмга ўқилаётган намознинг қазо ёки адо бўлишининг аҳамияти йўқ. Қазо намоз билан адо, яъни ўз вақтида ўқилган намоз ўртасидаги фарқ фақатгина ниятда бўлгани учун қазо намозларда ҳам ташаҳҳуд дуосидан сўнг салавот айтиш керак, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг