Қазо намозларнинг суннати ўқиладими?

0

Савол:

Қазо намозларнинг суннати ўқиладими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Агар қазо намозларнинг сони кўп бўлса, унда суннатлари ўқилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хандақ ғазотида уч намозни, яъни пешин, аср ва шом намозларини ўқий олмаганлар. Кечаси барчасини тартиб билан хуфтондан олдин ўқиганлар (Термизий (179) ривояти). Шунда бу намозларнинг суннатларини ҳам ўқиганлари айтилмаган. Шунга қарамай, суннатларнинг қазосини ўқиса нафл ўрнига ўтаверади.

Агар қазо намоз оз бўлса, унда суннатлари ҳам қўшиб ўқилади. Чунки  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозига ухлаб қолганларида қуёш чиққанидан сўнг қазосини ўқишда суннатини ҳам ўқиганлар (Бухорий (595) ва Муслим (681) ривояти), валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг