Банкда ишлаш ҳақида

0

Савол:

Устоз, илтимос менга бир масалада маслаҳат берсангиз! Мен ҳозирда банкнинг валюта бўлимида ишлайман. Ишим кредит амалиётлари билан боғлиқ эмас, лекин шундай бўлса-да, банкнинг асосий даромади рибо орқасидан бўлгани учун у ердан нон топиб еяётганим учун кўнглимдан ҳеч хижиллик кетмайди. Банкда ишлаганим учун таниш-билишларим ҳам фақат кредит ҳақида суриштиришади. Бу сабабли мен ҳам ўзимнибевосита шу ишга алоқадор шахсдек ҳис қиляпман. Шу ишда ишлашим жоизми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Бу ишда ишлашингиз мумкин эмас. Сабаби, ишингиз тўғридан тўғри рибога боғлиқ бўлмаса-да, сиз ишлаётган бу ташкилот рибо устига қурилган бўлиб, сизнинг унда ишлашингиз унга хизмат қилишнинг бир кўриниши ҳисобланади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг