Бола тарбиясига оид кўрсатмалар (15)

0

Қандай қилиб болаларимизда намозга қизиқиш уйғотамиз?

(давоми)

4 – Ўсмирлик босқичи

Бу босқичда болалар қайсарлик, бўйсунмаслик, осонликча итоат қилмаслик ва гарчи шунчаки гапга кирмасликдан бошқа нарса бўлмаса ҳам ўзни исботлашга бўлган кучли майл билан ажралиб туришади. Шунингдек, бу босқичда ўсмирдаги ғурур ва обрў-эътиборга бўлган кўрларча интилиш баъзан уни қилаётган иши аниқ нотўғри эканини била туриб унда давом этишга ундайди. У бу ишидан тўхтайдиган бўлса обрўсига путур етишидан ёки ён-атрофдагиларда ушбу хатодан тийилиш қарори ўзидан келиб чиқиб эмас, балки узоқ-яқин бирортасининг таъсири остида амалга ошган, деган фикр пайдо бўлишидан хавфсирайди. Биз шуни яхши билишимиз керакки, ўсмирлик ёшида мажбурлаш ва босим қилиш услуби фойда бермайди, балки ўсмирнинг бизларга бўйсунмаслигига ва бизлардан узоқлашишига олиб боради. Зеро, «ҳар бир хатти-ҳаракат учун кучда унга тенг бўлган, йўналишда эса қарши бўлган жавоб ҳаракати бор», деган қоида бор. Шунинг учун ўсмир ёшдаги фарзандларимизни тушунишга ҳаракат қилишимиз, уларнинг гапларини охиригача тинглашимиз, унга имкон борича юмшоқлик билан муомала қилишимиз лозим.

Зубайр Исмоил 1993 йил Андижон вилоятида таваллуд топган. 2012 йил Мадинаи Мунавварадаги Ислом Университетига ўқишга кириб, 2018 йил университетнинг Араб Тили факултетини тамомлаган.

Изоҳ қолдиринг