Болаларни қизиқтириш учун жаннатни фалон нарсалар бор, дейиш жоизми?

0

Савол:

Болаларга жаннатни тасвирлашда Қуръон ва ҳадисда келмаган нарсаларни бор деб айтиш жоизми? Масалан, ўйинчоқлар, ёгуртлар ва ҳоказо…

Жавоб:

Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Жаннатдаги нозу неъматлар биз учун ғайб бўлгани боис у ерда фалон нарса бор, деб қатъий айтиш учун Қуръон ёки ҳадисдан далил бўлиши керак. Жаннат неъматларининг баъзилари айтиб ўтилган. Айнан болалар учун ўйинчоқ ёки ёгурт бор эканига далил йўқ. Лекин Аллоҳ таоло жаннатни бизга танитиб: “У ерда нафс тусаган ва кўзлар қувонадиган неъматлар бор” – деган. Шу оятга биноан, болада жаннатга қизиқиш пайдо қилиш учун: “Агар хоҳласанг фалон-фалон нарсалар бўлади” – деб, хоҳиш ва истакка боғлаб айтиш жоиз. Чунки жаннатда инсон учун хоҳлаган нарсаси муҳайё қилинишида шак-шубҳа йўқ, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг