Боши қўл билан узиб олинган қушни ейиш мумкинми?

0

Савол:

Қушларни тутиб “Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар” деб қўл билан бўйнини узиб ташласа бўладими ёки албатта пичоқ тортиш шартми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Қушлар ҳам ҳалол бўлиши учун бошқа ҳайвонлар каби сўйилиши шарт. Қушнинг бошини қўл билан узиб ташлаш сўйиш ҳисобланмайди. Бу тарзда ўлдирилган қушларни ейиш ҳаром. Чунки у ношаръий услубда сўйилгани боис ўлимтик саналади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг