Дурузларнинг таърифи

0

Бу тоифанинг эътиқодларини баён қилишдан олдин, келинг улар билан қисқача танишиб олайлик.

Дуруз сўзининг луғавий маъноси

Дуруз сўзи араб тилида никоҳсиз туғилган, отаси ким экани номаълум болалар дегани. Шунингдек, дуруз сўзи пасткаш ва разил маъноларини ҳам ифода этади.

Дурузлар ўзларини бу исм билан аташни ёқтирмасликлари табиий. Чунки дуруз сўзи одамлар назарида ёмон маънони ифодалайди.

Дуруз сўзининг истилоҳий маъноси

Дурузлар ботинийларнинг ашаддий тоифаларидан ҳисобланадиган, Ҳоким Биамриллаҳни худо деб эътиқод қиладиган, аслида исмоилийлар тоифасидан ажралиб чиққан, бузуқ эътиқодли бир тоифадир. Улар асосий эътиқодий масалаларда исмоилийлар билан ҳамфикрдир. Улар мажусий зиндиқ Муҳаммад ибн Исмоил Наштакин Даразийга[1] эргашганлари учун дурузлар номини олишган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, улар бу исмни ёқтиришмаса-да, диний фирқа ва оқимларни ўрганувчи уламолар ўртасида ушбу ном билан машҳур бўлишган[2].

Дурузларнинг асл насаблари кимларга бориб тақалиши ҳақида турли хил фикрлар бор. Бу фикрларнинг энг тўғрироғи, улар араб қабилаларидан ҳисобланишади. Дурузларнинг ўзлари ҳам, аслида араб сулоласидан эканларини таъкидлашади.

[1] Ҳижрий 411, милодий 1020 йилда вафот этган.

[2] “Ботинийларнинг ислом оламидаги ҳаракатлари” китоби, 199-бетга мурожаат қилинг.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг