Эксгумация қилиш жоизми?

0

Савол:

Динимизда эксгумацияга, яъни ўликни экспертиза қилиш учун қабрдан қайта чиқаришга рухсат бериладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон ўлганидан сўнг унинг суягини синдириш уни тириклай синдириш билан тенг” – деганлар (Абу Довуд (3207), Ибн Можа (1616) ривояти). Демак, маййитнинг ҳурмати тирикникидан ҳеч  фарқ қилмайди. Шунга биноан, унинг танасиини ёриш ёки ўлганидан сўнг қабрдан чиқариб олиш ҳаром. Бироқ бу иш ортидан келадиган манфаат зараридан катта бўлса, масалан, жиноятчи ким эканини аниқлашга ёки турли хил ваболарни аниқлашга ёрдам берса, унда жоиз бўлади, валлоҳу аълам

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг