Ичувчи эр билан яшаш жоизми?

0

Савол:

Синглимнинг эри ичувчи. Ҳар ичганида синглимни уради. Синглим у билан яшамасликка қарор қилганди. Бир муддат ўтгач яна келиб, синглимга ваъдалар бериб олиб кетди. Энди яна эски қилиғини бошлади. Нима маслаҳат берасиз?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Бундай эркак билан яшаш жоиз. Борди-ю, эр бирон диндан чиқадиган куфр амалини қилса, шундагина у билан яшаш ҳаром бўлади.

Тўғри, эр фосиқ бўлгани учун аёл у билан яшамаслиги ва ундан талоғини талаб қилиши жоиз. Лекин шариатга кўра, ажрашиш қатъий талаб қилинмайди. Бундай эр билан яшаш ёки яшамаслик синглингизнинг хоҳишига боғлиқ. Биз у билан яшамасликни тавсия қиламиз, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг