Қимматбаҳо қоғозлар закоти

0

Қимматбаҳо қоғозлар закоти

Қимматбаҳо қоғозлар (вексел, облигация ва ҳк.) ўз қийматини исботловчи гувоҳномалар ҳисобланади. Шунга кўра қимматбаҳо қоғозларнинг қиймати нисобга етиб, ҳавл айланиши билан уларда закот вожиб бўлади, яъни қийматининг қирқдан бири миқдорда закот берилади. Бироқ ушбу қоғозларнинг закоти тилла нисоби билан ўлчанадими ёки кумуш нисоби билан ўлчанадими? Қимматбаҳо қоғозлар закотини кумуш нисоби билан ўлчаган афзалдир. Негаки, мана шундай қилиш банда зиммасидаги фарзни адо этиш борасида эҳтиётлироқ ҳамда фақир ва мискинлар учун фойдалироқдир.

Изоҳ қолдиринг