Иш сабабли намозларни ўз вақтида ўқимаслик жоизми?

0

Савол:

Мен ишда намоз ўқий олмайман. Бомдодни уйда ўқиб, қолган намозларни хуфтон билан қазо қилиб ўқисам бўладими? Чунки ишхонада шароит йўқ.

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Бу ишингиз дуруст эмас. Агар шароит бўлмаса, унда намозга халақит бермайдиган бошқа иш топишингиз керак. Чунки намоз диннинг асосларидан бири, бошқа нарсалар учун намоздан эмас, намоз учун қолган нарсалардан воз кечиш керак, валлоҳу аълам.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги фатволарга мурожаат қилинг:

1) Вақт тиғизлиги туфайли фарз намозга чекланиш ҳукми
2) Бенамоз ва ҳижобсиз аёлларнинг рўзаси қабул бўладими?

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг