Кам овқат ейиш тўғрисида бирон ҳадис борми?

1

Савол:

Кам овқат ейиш тўғрисида бирон ҳадис борми?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Одамзот тўлдирган идишларнинг энг ёмони ўзининг қорнидир. Одамзотга қоматини тиклаб турадиган бир неча луқма кифоя қилади. Агар ҳавои нафси устун келса, қорнининг учдан бирини овқатга, учдан бирини сувга, учдан бирини нафасга ажратсин” – деганларини эшитдим” (Ибн Можа (3349) ва Термизий (2380) ривояти).

Мазкур ҳадис инсон имкон қадар кам овқат егани афзал эканини ифодаласа-да, инсон тўйиб овқат ейиши ножоиз эканига далил бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга сут ичишни таклиф қилаверганлар, ҳатто Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасам, (қорнимда) сутга жой қолмади” – деган (Бухорий ривояти). Бироқ юқоридаги ҳадисга биноан, инсон танасига зарар берадиган даражада кўп овқат ейиши макруҳ бўлади, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion1 dona sharh

  1. Уртадаги идишдан ов?атланаётганда ўз олдидан олиб ейиш, бош?алар олдидаги нарсаларга ?арамаслик ва ?ожатидан оши?ини емаслик.

Изоҳ қолдиринг