Маййитнинг ўқилмаган намозлари учун фидя бериладими?

0

Савол:

Ўлган кишининг ўқилмай қолиб кетган намозлари учун худди рўзадагидек фидя берилади, деб эшитдим. Шу гап тўғрими?

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳ;
Йўқ, бундай ҳукм йўқ. Ҳанафий мазҳабида ҳар бир намоз учун бир кунлик рўза фидяси берилади, деган фикр бор. Лекин бу фикрнинг бирон далили ва асоси йўқ. Ҳанафий мазҳабидаги баъзи уламолар намозни рўзага қиёслаб шу фикрни айтишган. Маълумки, намоз билан рўза ўртасида фарқ бор, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг