Мусулмон кофирдан мерос оладими?

1

Савол:

Ота кофир бўлса, мусулмон фарзанд ундан мерос олиши жоизми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Бисмиллаҳ, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин!

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган (6383) ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон кофирдан, кофир эса мусулмондан мерос олмайди” – деганлар. Мазкур ҳадисга биноан, маййит кофир, меросхўр мусулмон бўлса ёки маййит мусулмон, меросхўр кофир бўлса бир-биридан мерос олмайди. Бошқа бир ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бошқа-бошқа дин вакиллари ўзаро мерос олишмайди” – деганлар (Термизий (2108) ривояти). Уламолар бу ҳадисга қуйидагича изоҳ беришган: ислом бир дин, бошқа динларнинг барчаси бир дин. Шунга кўра, мусулмон билан кофир ўртасида ўзаро мерос олинмайди. Кофирлар бир-бирлари билан ўзаро мерос олишлари жоиз, валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Discussion1 dona sharh

  1. Абу Заказриё

    Қиз кофир отасидан қолган машинани тўғридан тўғри мерос сифатида эмас , балки онаси орқали олиши мумкинми? Яни кофира онаси отасидан қолган меросни қизига совға қилиши жоизми? Бу Аллоҳга макр бўлиб қолмайдими?

Изоҳ қолдиринг