Намозда аёлнинг сочи кўриниб қолса нима бўлади?

0

Савол:

Аёл киши маҳрамлари олдида намоз ўқиганида сочи кўриниб турса, намози дуруст бўладими?

Жавоб:

Алҳамдулилаҳ;
Агар намоз асносида тасодифан сочнинг кам қисми кўриниб қолса, бунинг зарари йўқ. Бироқ дарҳол кўриниб қолган қисмини беркитиши керак. Агар атай бир қисмини беркитмаса ёки жуда ҳам кўп қисми кўриниб қолса-ю, дарҳол беркитмаса, у ҳолда намози дуруст бўлмайди. Шунингдек, инсон намозда авратини беркитиши учун номаҳрамлар олдида бўлиши шарт эмас. Ёлғиз ўзи намоз ўқиса ҳам, ҳукм ўзгармайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло балоғатга етган аёлнинг ҳижобсиз ўқилган намозини қабул қилмайди“, деганлар (Абу Довуд (641) ва Ибн Можа (655) ривояти), валлоҳу аълам.

Муҳаммад Ҳабибуллоҳ (Акбар Саматов): 1988 йил Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг диний илм ўрганиш ниятида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган. У ерда икки йил таълим олганидан сўнг араб тилини мукаммал ўрганиш мақсадида Миср Араб Республикасига бориб, у ердаги Ал-азҳар университетига ўқишга кирган ва университетнинг Исломий Шариат факултетини тугатган. Бошланғич ва асосий илмини шайх Содиқ Самарқандийдан олган. Шунингдек, Абу Исҳоқ Ҳувайний, Мустафо Адавий, Ториқ Эвазуллоҳ, Ваҳид Абдуссалом Болий, Ҳасан Ёсир каби шайхлардан таълим олган. IxlosOrg саҳифасининг асосчиларидан бири. 2013 йилдан буён Туркияда истиқомат қилиб, даъват ва диний таълим соҳаларида фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳ қолдиринг